Линклар

Аргентинанинг Мар Дел Плата шаҳрида Америка қитъасидаги 30дан ортиқ давлат раҳбарлари саммити бошлади.


Йиғилиш хавфсизлик чоралари кучайтирилган ҳолда ўтмоқда.
Айни пайтда, Мар Дел Платада АҚШ президенти Жорж Бушга қарши оммавий норозилик намойиши уюштирилди. Шунингдек, намойишчилар Америка қитъасида йирик эркин савдо зонаси барпо этилишига ҳам норозилик билдирди.
Аргентина президенти Нестор Кирчнер билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида АҚШ президенти Жорж Буш мезбонга миннатдорлик билдирди: “Яхши мезбонлигингиз учун мен сизга миннатдорлик билдирмоқчиман. Шунча давлат раҳбарларига, айниқса, менга мезбонлик қилиш осон бўлмаса керак. Мен сизга миннатдорлик билдираман. Сиз ўз вазифангизни аъло даражада бажаряпсиз”.
Америка давлат раҳбарлари саммитида асосий эътибор савдо, иммиграция ҳамда Америка қитъасида камбағалликни тугатиш масалаларига қаратилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG