Линклар

logo-print

Америка қитъаси давлат раҳбарлари саммити ўтаётган Аргентинанинг Мар Дель Плата шаҳрида тартибсизликлар давом этмоқда.


Норозилик қатнашчилари 30га яқин дўкон ойналарини синдирган, банк биносига ўт қўйиган. Полиция уларга қарши резинаметлар ва кўздан ёш чиқазувчи газ қўллашга мажбур бўлди.
Жума куни Мар Дель Плата шаҳрида АҚШ президенти Жорж Буш ташрифига ҳамда Шимолий ва Жанубий Амкрика орасида эркин савдо худуди яратиш режасига қарши тинч намоишлар бўлиб ўтди. Саммитда Америка қитъасининг 34 давлати раҳбари қатнашмоқда. Саммтт асосий мавзуси қашшоқликка қарши кураш ҳамда Лотин Америкасида демократияни мустаҳкамлашдир.
XS
SM
MD
LG