Линклар

Озарбайжон ҳукмрон партияси раҳбари ертага ўтказилажак сайловлар адолатли ва эркин бўлишини таъкидлади.


"Яни Озарбайжон" партияси бош котиби Али Аҳмедов унинг партияси сайловлар очиқ ва демократик рухда ўтишини таъминлаш учун ваколати доирасида ҳаракат қилишини айтди. Аммо, кеча Озарбайжоннинг икки мухолиф партияси Миллий фронт ҳамда Демократик партия аъзолари полиция уларнинг менежерларини хибсга олганини маълум қилишди. Бу икки партия озодлик деб аталувчи мухолиф уюшмага бирлашган.
АҚШ Давлат Департаменти матбуот вакили Шон МакКормак жума куни ўз чиқишида АҚШ Озарбайжондаги саловлар адолатли ва эркин ўтказилишига умид қилаётганини айтган.
"Одамларнинг бу каби сайловлар орақли ўз хоҳиш иродаларини ифода этишлари Озарбайжон келажаги, қолаверса, бу давлатнинг АҚШ билан муносабатлари келажаги учун ўта муҳимдир", -деди Шон МакКормак. Озарбайжонда парламент сайлови эртага ўтказилади.
XS
SM
MD
LG