Линклар

Франциянинг Париж ва бошқа шаҳарларида тартибсизликлар давом этмоқда.


Бугун тунда ёшлар 750га яқин автомашинани ёқиб юборган. Бир неча биноларга ўт қўйган. Қуролли ҳужумлар ҳақида хабарлар бор. Ҳужумларда гумон этиб 250 одам хибсга олинган. Тўққиз кун аввал Парижда бошланган тартибсизликлар, эндиликда Марсель, Ницца, Тулуза, Руан, Лилль шаҳарлари бўйлаб ёйилган. Талон-тарожлар асосан Франциянинг араб ва африкаликлар яшовчи камбағал мавзеларида рўй бермоқда.
Айни пайтда Франциянинг тартибсизликлар рўй берган шаҳарларида талон-тарож тўхтатилиши талаби билан тинч намоишлар бўлиб ўтди. Унда Олно-су-Боа шаҳри хокими Жерар Годрон ҳам қатнашди.
"Мен бу шаҳарнинг хокими бўламан. Етар шунча аҳмоқлик. Мен бутун Францияга тартибсизликларга алоқаси йўқ одамлар ҳам борлигини ва уларнинг бу тартибсизликлардан тоқати-тоқ бўлганини билдириб қўймоқчиман", - деди Жирар Гордон.
Тинч намоиш қатнашчиларидан бири бўлган Аҳмад Бузини тартибсизликлардан тоқати-тоқ бўлганини гапиради.
"Тутун хиди, автомобил ўғирликлари ҳаммаси жонга текди. Бунга чек қўйилиши керак", - дейди оддий франциялик.
Бугун Франция бош вазири Доминик де Уилпен ҳукумтнинг саккиз муҳим вазирини йиғиб тартибсизликларга чек қўйиш масаласини мухокама этган. АҚШ Давлат департаменти ўз фуқароларига Франциянинг тартибсизликлар рўй берган қисмларига бормай туришликни тавсия этган.
XS
SM
MD
LG