Линклар

Франция президенти Жак Ширак миллий хавфсизлик хизмати ходимлари бошлиқлари билан 10чи кун давом этаëтган тартибсизликларни тўхтатиш учун фавқулотда йиғин ташкил этди.


Бундай йиғилишлар ўта фавқулотда холатларда ўтказилиб¸ сўнггиси 7 июл куни Лондонда юз берган террор ҳужумида уюштирилган эди.
Франциянинг Париж ва бошқа шаҳарларида тартибсизликларнинг 10чи куни давом этмоқда.
Ички Ишлар вазирлигига кўра¸ тунда ёшлар 1300 яқин автомашинани ёқиб юборган. Бир неча биноларга ўт қўйган.
Тартибсизликлар олдини олиш учун 2 ярим мингга яқин полиция ходими жалб этилган.
Ҳужумларда гумон этиб 200 га яқин одам хибсга олинган. Ўн кун аввал Парижда бошланган тартибсизликлар, эндиликда Марсель, Ницца, Тулуза, Руан, Лилль шаҳарлари бўйлаб ёйилган.
Талон-тарожлар асосан Франциянинг араб ва африкаликлар яшовчи камбағал мавзеларида рўй бермоқда.
XS
SM
MD
LG