Линклар

Эрон президенти Махмуд Аҳмадийнажод Ироқда барқарорликни қўллаб-қувватлашини айтиб¸ икки мамлакат ўртасида газ қувури ëтқизилиши ва темир йўл қуриш имкониятларини кўриб чиқишга чақирди.


Эрон маҳаллий телевидениеси хабар қилишича¸ бу ҳақда Аҳмадийнажод Ироқ Бош вазир ўринбосари Аҳмад Чалобий билан Теҳронда ўтган учрашувда айтган.
Аҳмадийнажод Теҳрон Ироқнинг ҳудудий яхлилигини тан олишини гапириб¸ иқтидордаги ҳукумат мамлакат манфаатларини ҳимоя қилишга ишонч билдирди.
Президент шунингдек¸ Ироқни қайта қуриш ишларида Эрон ўз тажрибаси билан ëрдам бериши мумкинлигини¸ ва Ободон ҳамда Басра ўртасида нефт қувири тез вақт ичида ëтқизилишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG