Линклар

Озарбайжонда сайлов участкалари ëпилди.


Овоз бериш учун сайлов участкаларидан бирига келган мамлакат раҳбари Илҳом Алиев сайловлар шаффоф ўтиши ва демократик талабларга жавоб бериши учун шароит борлигини айтди:
“Умуман олганда сайлов кампаниялари муваффақиятли ўтди. Ҳар бир номзодга бир хилда имконият берилди. Биласиз 2мингга яқин одам сайлов рўйхатидан ўтказилди. Бу эса¸ одамларнинг сайловлар эркин ва демократик ўтишига нисбатан ишончи борлигини кўрсатади"¸ - деди Илҳом Алиев
Муҳолифат партиялари овоз бериш жараëнида қоидабузарликлар қайд этилганини айтди.
Сайловларни назорат қилиш бўйича мустақил марказ ходими Анар Мамадлига кўра¸ айрим сайлов участка ходимлари сайловчиларнинг бармоқларига овоз беришдан олдин суртилиши лозим бўлган сиëҳ суртилмаганини маълум қилди.
Мамадли шунингдек¸ айрим бюллетенларнинг сайловдан олдин тўлдирилганини ҳам тилга олди.
Озарбайжон халқ фронти партия етакчиси Али Каримли¸ агар сайлов жараëнида сохтагарчилик ҳолати юз берса¸ мухолифат сайловлар натижасини тан олмаслигини маълум қилди :
"Агар сайловлар жараëнида сохтагарчилик юз берса¸ биз Озарбайжон халқини сайлов натижаларини тан олмасликка чақирамиз ва норозилигимизни 8 ноябрдан бошлаймиз. Бу намойишлар тинч ўтказилади. Биз қонун доирасида ҳаракат қиламиз.Ва биз ҳукуматни бизга нисбатан куч ишлатмаслиги учун бор имкониятниларни ишга соламиз"¸ - деди Озарбайжон халқ фронти мухолиф партияси етакчиси Али Каримли.
Айни ҳолатларга нисбатан Озарбайжон ҳукумати томонидан ҳеч қандай муносабат билдирилмади.
Миллий Мажлисдаги 125 ўрин учун 1 ярим мингга яқин номзод курашмоқда.
Сайловни назорат қилиш учун хорижлик 1600 ва Озарбайжондан 17 мингга яқин киши жалб этилган. Дастлабки натижалар бугун кечаси маълум бўлиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG