Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:27

Қизил майдонда яна парад, фақат бошқача парад


Басира Бу йил Россияда илк бор 7 ноябрнинг байрам куни сифатида нишонланиши бекор қилинди. Шунга қарамай, шу куни Москвадаги Қизил майдонда Иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг паради бўлди.

Бу тантана октябрь инқилоби кунига эмас, балки 1941 йил 7 ноябрда Қизил майдонда ўтказилган шўро армиясининг парадига бағишланди.

400 дан ортиқ уруш фахрийси, болалар ва ўсмирлар ташкилотларининг 2,5 мингга яқин аъзоси Қизил майдондан 64 йил илгари бўлгани каби тантана билан юриб ўтди. Парад қатнашчилари “Номаълум аскар” ёдгорлиги ва ҳарбий саркарда Георгий Жуков ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

1941 йилги парад иштирокчиси, уруш қатнашчиси Николай Герасимовнинг сўзларига кўра, ўша парад бугунгисидан фарқ қилиб, тантана эмас, сиёсий характерда бўлган. 41-йилги парад халқни илҳомлантирган, унда ишонч пайдо қилган.

Бу йилги Москвадаги парадга ўзбекистонлик уруш фахрийлари қатнашмади.
XS
SM
MD
LG