Линклар

Хиндистон ва Покистон 8 октябр кунги зилзиладан омон қолганларга ëрдам бериш учун Кашмир вилоятидан ўтувчи чегарадан ўтиш пунктини очди.


Томонлар рамзий маънода чодирлар ва бошқа ëрдам воситалари билан алмашди. Мазкур чегара пунктидан фуқароларнинг ўтиши ман қилинган.
Покистон полицияси чегарадан ўтиш ниятида келган юзлаб фуқароларга кўздан ëш чиқарадиган газ сепди.
Хиндистон ҳукумати шанба куни қилган баëнотида янги чегара пунктини очиш учун шароит етарли эмаслигини ва бунинг натижасида Ҳиндистон худудига жанггарилар ўтиши мумкинлигини айтди.
Октябрда юз берган зилзила 73 мингдан зиëд одам қурбон бўлди.Уларнинг 1¸300га яқини Кашмирнинг Хиндистонга қарашли ҳудудида ҳалок бўлди. Бир неча юз минг киши бошпанасиз қолган.
XS
SM
MD
LG