Линклар

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари келаси йил Беларусда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари эркин ва шаффоф ўтишини муҳокама қилиш мақсадида Брюсселда йиғилди.


Европа Иттифоқи ташқи алоқалар бўйича комиссари Бенита Ферреро Уолднер Беларусга нисбатан санкциялар қўлланмаслиги учун Минскни Европа Иттифоқи талабларига жавоб бериш учун имконият берилишини айтди:
“Менимча¸ Беларус ҳукуматига илтимосларимиз ва талабларимизга жавоб бериш учун имконият бериш жуда муҳим.Шу билан бирга¸ бизнинг талабларимиз аниқ ва қатъий эканини жиддий қабул қилиш керак”¸ - деди Уолднер.
Европа Иттифоқи баëнотида айтилишича¸ келаси йили Беларусда ўтиши ражалаштирилган президентлик сайловлари эркин ва адолатли бўлиши ва номзодларга тенг ҳуқуқ берилиши лозимлиги айтилади.
Акс ҳолда Минскка нисбатан қўлланиши кўзда тутилган чоралар жумласидан ҳукумат расмийларига Европа Иттифоқига кириш учун виза чеклови жорий этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG