Линклар

Иордания қироли Абдуллоҳнинг сешанба куни расмий ташриф билан Қозоғистонга келиши кутилмоқда.


Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигига кўра, Қирол Абдуллоҳ ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида музокаралар бўлиши режалаштирилган.
Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, қиролнинг икки кунлик ташрифи давомида қатор икки томонлама келишувларнинг имзоланиши кутилмоқда.
Қозоғистонга оид яна бир хабарга кўра, бугун мамлакат бош вазири Даниал Ахметов Қозоғистон ўзининг биринчи сунъий йўлдошини қуришни якулаётганини айтган.
Парламентнинг қўшма мажлисида сўзга чиққан Ахметов, КазСат, деб номланувчи алоқа йўлдоши жорий йилнинг охирида фазога учирилиши ва келаси йилнинг мартида ишга туширилишини маълум қилган.
Бош вазирнинг таъкидлашича, мазкур сунъий йўлдош Қозоғистонга оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда янги имкониятларни беради.
XS
SM
MD
LG