Линклар

Ироқнинг собиқ раҳбари Саддам Ҳусайннинг адвокатлари унинг устидан ўтказилажак маҳкаманинг бошқа мамлакатга кўчиришга чақирмоқда.


Бунга адвокатлардан бири ўлдирилганидан кейин уларга нисбатан таҳдидларнинг ошгани сабаб бўлди.
Ҳусайнни ҳимоя қилаётган адвокатлар жамоасининг баёнотда, юристлар ўз ҳаётларига нисбатан жиддий хавф туғилгани боис суднинг бошқа мамлакатда ўтказилишга чақирган.
Шунингдек, баёнотда айтилишича, Саддам Ҳусайнни ҳимоя қилаётган адвокатларнинг бири ўлдирилганидан сўнг, на суд ва на ҳукумат ҳимоячиларнинг хавфсизлиги таъминланишга кафолат берган.
Эслатиб ўтамиз Саддам Ҳусайн ва яна етти киши устидан суд 19 октябр куни бошланган. Улар инсониятга қарши жиноятларда айбланмоқда.
Суд 28 ноябргача танаффус эълон қилган.
Ироқ оид яна бир хабарга кўра, мамлакат нефт экспортидан кунига 88 миллион АҚШ доллари миқдорида фойда кўрилмоқда.
Ироқ нефт вазири Иброҳим Муҳаммад Маҳр ал-Олимнинг айтишича, Ироқ кунига 1,6 миллион баррел нефт экспорт қилмоқда.
Бироқ, Ироқ расмийсининг таъкидлашича, жаҳон бозорида нефтнинг нархи кўтарилганига қарамасдан Ироқнинг ўзида нефт етишмовчилиги сезилмоқда. Шу сабабдан Бағдод қўшни мамлакатлардан ойига 500 миллион АҚШ доллари миқдорида нефт сотиб олмоқда.
XS
SM
MD
LG