Линклар

logo-print

Францияда тартибсизликларнинг 11чи куни давом этоқда. Хабарларга қараганда¸ вазият жуда жиддий.


Тунда бир ярим мингга яқин машинага ўт қўйилган. Мактаб¸черков ва бошқа бинолар вайронага айланган.
Полицияга кўра¸ тунда юз берган бир нечта отишмаларда полиция ходимлари жароҳатланган.
Шунингдек¸ ўтган ҳафта ëшлар томонидан калтакланган 61 ëшли эркак киши ўзига келолмасдан вафот этган.
Якшанба куни ўтказилган матбуот анжуманида сўзга чиққан Бош Вазир Доминик де Вилпен расмийлар жамоат тартибини сақлаш учун барча чораларни кўришини айтди:
“Биз тартибсизликлар рўй бераëтган ҳудуд бўйлаб хавсизлик чораларини кучайтирамиз. Қонунсизлик давом этмаслиги лозим”¸ - деди Бош вазир.
Франция президенти Жак Ширак бўхроннинг олдини олиш учун¸ якшанба куни вазирларни чақириб фавқулотда мажлис ўтказди:
“Биз полиция ходимлари ҳаракатини кучайтириш учун керакли чораларни кўрдик¸сабаби бугунги кундаги асосий мақсадимиз хавфсизлик ва жамоат тартибини таъминлашдир"¸ - деди Жак Ширак.
XS
SM
MD
LG