Линклар

logo-print

Сурия Ташқи ишлар вазири Фаруқ Ашшара Дамашқ Ливаннинг собиқ бош вазири Рафиқ Харирий ўлдирилиши юзасидан БМТ ўтказаëтган текширув гуруҳи билан ҳамкорлик қилиш истагида эканини маълум қилди.


Ҳаририй ўлдирилишини текшираëтган БМТ гуруҳи¸ воқеа юзасидан Сурия ҳукуматининг олти нафар вакилини сўроқ қилишини сўраган
Ўз исмини айтишни истамаган ташқи ишлар вазирлиги ходимига кўра¸ БМТ рўйхатида Сурия Таълим вазирининг исм ва шарифи бор.
Унга кўра¸ илтимоснома якшанба куни БМТнинг махсус терговчиси¸ германиялик прокурор Детлев Мехлис номидан келган.
Рўйхатда исм ва шарифи ëзилганларнинг Сурия ҳудудида ëки унинг ташқарарисида сўроққа тортилиши борасида ҳеч қандай маълумот берилмаган.
XS
SM
MD
LG