Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:53

Андижонда силжиш борга ўхшайди


Шу ой бошларида Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев Андижонга бориб, маҳаллий раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказгач, вилоятдаги баъзи муаммоларга эътибор қаратила бошланди.

Маълум бўлишича, бош вазир одамларни иш билан таъминлаш, ойлик ва пенсияларни ўз вақтида бериш масалаларига биринчи галда эътибор берилиши кераклигини таъкидлаб, бу борадаги камчиликларни танқид қилган.

“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти Жалолқудуқ тумани бўлими раиси Улуғбек Бакировнинг “Озодлик” радиосига айтишича, вилоятда ижтимоий ва иқтисодий йўналишдаги ўзгаришлар Андижон воқеаларидан кейин амалга оширила бошланган эди. Айни пайтда вилоятда бир қанча вазирликлардан келган комиссиялар иш олиб бормоқда.

“Андижонда расмийлар олиб бораётган ишларни халқ билан ҳукумат ўртасидаги бузилган кўприкни тиклашга ҳаракат, десак муболаға бўлмайди”, - деди У.Бакиров.

У.Бакиров турли комиссиялар ҳозир вилоятдаги деярли барча соҳалар бўйича, жумладан, таълим, коммунал хизматда текширишлар ўтказиб, камчиликларни тузатишга ҳаракат қилаётганини таъкидлади. У Андижон воқеаларига қадар вилоятга бунчалик ҳукумат комиссиялари келмаганини, ҳозир аҳолига иш ҳақи ва пенсияларни ўз вақтида тарқатиш йўлга қўйилгани, аҳолига кредитлар берилаётгани маълум қилди.

Аммо инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Шокиржон Мўминжонов тадбиркорларга таклиф этилаётган кредитларнинг фоизи жуда баланд эканини айтди. Унинг таъкидлашича, имтиёзли кредитлар ҳақидаги гаплар тўғри эмас. Тадбиркорларга таклиф этилаётган кредитлар 16-24 фоизликдир. Банкдагилар уларга ўз маблағларидан фойдаланиб, иш ўринлари яратишга киришишни таклиф этмоқда.

Шокиржон Муминжонов айтишича, ҳақиқатан ҳам ҳукумат аҳолига иш ўринлари яратишга ҳукумат қаттиқ киришган кўринади.

“Чунки ҳукумат ижтимоий силкинишлардан юрак олдириб қўйганга ўхшайди”, - деди ҳуқуқ ҳимоячиси.
XS
SM
MD
LG