Линклар

Ўзбекистон дорилари табиий маҳсулотлардан тайёрланади, лекин…


Саида 8 ноябрь куни Тошкентда 1-Фармацевтика халқаро кўргазмаси очилди. Ташкилотчилар тадбирдан мақсад Ўзбекистонда тайёрланаётган дори воситаларини жаҳон бозорига чиқариш эканини айтмоқда.

Кўргазма ташкилотчилардан бири Аниса Умарова Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дорилар ҳозирча жаҳон фармацевтика бозорига кириб бормаганини, шунинг учун ўтказилаётган тадбир бу борада муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Ўзбекистонда дори-дармон ишлаб чиқарадиган йирик корхоналар бор. “Жўрабек лабораторияси” ҳам шулардан бири. Корхона маркетинг бўлими бошлиғи Сардор Қориевнинг айтишича, “Жўрабек лабораторияси” 16 хилдаги дори-дармон ишлаб чиқаради. Корхона эндигина ривожланиш йўлига кираётган бўлиб, ҳозирча ўз маҳсулотларини фақат қўшни давлатларга экспорт қилмоқда.

Кўргазмада иштирок этаётган шифокорларнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон дори-дармонлари тоза табиий маҳсулотлардан тайёрланади. Аммо шифокорлар беморларга фақат Европада ишлаб чиқарилган дориларни тавсия этади. Чунки улар маҳаллий дориларга нисбатан самарали таъсир қилади.

“Биз ўзимиз амалиётда синаб кўрганмиз. Европа дориларининг таъсири ва сифати ўзимизникидан яхши”, - дейди шифокорлар.

Шифокорлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дори воситалари дорихоналарда деярли учрамаслиги, уларни реклама қилиш яхши йўлга қўйилмаганини таъкидлади.

Кўргазма 10 ноябрга қадар давом этади.
XS
SM
MD
LG