Линклар

logo-print

Россия мигрантларни амнистия қилмоқчи


Басира МДҲ мамлакатларидан Россияга келган ноқонуний меҳнат мигрантлари амнистия қилинади. Бу ҳақда Россия Федерал миграция хизмати ташқи меҳнат миграцияси бошқармаси раҳбари Вячеслав Поставнин маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, келгуси йилда Россия ҳудудида ноқонуний меҳнат қилаётган бир миллионга яқин кишига амнистия қўлланилади.

“Россиядаги меҳнат мигрантларининг 80 фоизи собиқ иттифоқ республикаларидан келган. Амнистия Россияда ноқонуний ишлаётган, лекин жиноят содир этмаганларга нисбатан қўлланилади”, - деди В.Поставнин.


Вячеслав Поставнин


В.Поставниннинг таъкидлашича, Россияда туғилиш камайиб, демографик инқироз кузатиляпти. Бу инқироз таъсирини камайтириш учун мамлакат меҳнат мигрантларидан фойдаланиши лозим.

“Агар биз уларнинг фаолиятини қонунийлаштирмасак, криминал йўлга итарган бўламиз, ҳуқуқсиз қиламиз. Ҳақ-ҳуқуқсиз, ички ишлар ходимлари томонидан тазйиққа учраётган шунча кўп мигрантни ҳар қандай тартибсизликка ундаш мумкин. Чунки улар ҳеч нарса йўқотмайди”, - деди В.Поставнин.

У мигрантларнинг қонуний ишлаши учун рўйхатдан ўтиш, меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат олиш жараёнлари қайта кўриб чиқилаётганини билдирди.

Ҳозирча Россиянинг фақат 8 минтақасида меҳнат мигрантлари қонунийлаштириш жараёни ўтказилган ва бу жараён 2 минг мигрантни қамраб олган.

В.Поставнин мазкур амнистия лойиҳаси яқин кунларда Давлат думасига тақдим этилиши таъкидлади.
XS
SM
MD
LG