Линклар

Франциядаги тартибсизликлар


Францияда бир неча кундан буëн давом этаëтган тартибсизликлар оқибатида бир одам ўлганлиги ҳақида хабар тарқатилди. Ўтган ҳафта ëшлар томонидан калтакланган 61 ëшдаги эркак киши душанба куни вафот этди. 12чи кун давом этаëтган зўравонликлар оқибатида 5 мингдан зиëд машина ëқиб юборилиб¸ маъмурий бинолар¸ дўконлар вайронага айланди. Зўравонликларда Франциянинг қашшоқ мавзеларида истиқомат қилаëтганлар¸ асосан Африкадан Францияга муҳожирлик қилганларнинг фарзандлари иштирок этмоқда. Уларнинг бундай йўл танлашига ниба сабаб бўлмоқда. Самандар мавзуни ўрганишга ҳаракат қилади.

Париж атрофидаги қашшоқ мавзеларда яшовчи ëшлар 12 кундан буëн қўзғолон кўтармоқда. Қўзғолонлар Париж атрофидаги шаҳарлардан бутун мамлакат бўйлаб ëйилди.

Ҳар тунда бир неча машиналар ëқилиб¸ полиция ва қўзғолончилар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Эсингизда бўлса¸ тўполонлар¸ 27 октябрда 15 ва 17 яшар ўсмирларнинг полициядан қочиб¸ электротрансформаторга йиқилиб¸ ўлиши натижасида бошланган эди. Бу ҳақда Париждаги “Диққат Ирқчилик” нодавлат ташкилот вакили Марилоу Ямполский гапиради:

“Агар ўсмирлар ўлишидан олдинги вазиятга тўхталадиган бўлсак¸ аҳвол шундай ҳам оғир эди. Чунки одамлар турмуш тарзларидан норози эдилар. У ерда яшовчилар кўпинча ишсизлик ва уй-жой муаммосига дуч келади. Улар тезроқ ўша ўрамадан чиқиб кетишни истайди”¸ - дейди Марилоу Ямполский .

Францияда яшовчи кўплаб муҳожирлар 1950 - 1960 йилларда Шимолий Африка ва Африкадан кўчиб борган. Исëн кўтараëтганларнинг аксарияти ўша муҳожирларнинг фарзандларидир.

Озодлик мухбири билан суҳбатини давом эттирар экан¸ Ямполский бугунги кундаги тартибсизлик иқтисодий ҳам ирқий сабаблардан келиб чиққанини гапиради:

“Тартибсизликларнинг биринчи сабаби ижтимоий аҳамиятга эга¸ сабаби улар қашшоқ яшайди. Шунинг билан бирга¸ ирқий сабаблар ҳам мавжуд. Сабаби агар сен қора танли бўлсанг¸ у ҳолда иш топиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келасан. Ундан ташқари¸ уй топишга ҳам қийналасан¸ ҳаттоки тунги клубларга ҳам қўйишмайди. Менимча¸ ўша қашшоқ мавзедан бўлиш билан бирга¸ қора танли ëки араб бўлсанг¸ бундай ирқчиликдан тушкунликка тушмасликнинг иложи йўқ”¸ - дейди суҳбатдош.

Лорен Бливе франциялик ижтимоий муаммолар тадқиқотчиси. Франция ҳукуматининг муҳожирларларга нисбатан кўз-қараши борасида қуйидагиларни гапиради:

“Франция ҳеч қачон муҳожирлик муамммоси билан боғлиқ муҳим масалаларни муҳокама этишга уринмаган. Ҳозир эса¸ журналистларнинг мазкур муаммолар ҳақида гапираëтганини гувоҳи бўлаяпмиз. Хорижий оммавий ахборот воситалари муҳожирлик муаммосига боғлиқ мавзуларда сўз юритаëтган бир пайтда¸ биз Франциядаги ҳамон ўша қашшоқ мавзелар ҳақида гапираяпмиз. Биз ҳали ҳам муҳожирликка алоқаси бор мавзуларда гапиришга уялаяпмиз”¸ - дейди франциялик тақдиқотчи.

Франциядаги қашшоқ мавзе яшовчиларининг ижтимоий турмуш муаммолари билан кўпинча нодавлат ташкилотлар шуғулланади. “Диққат Ирқчилик” нодавлат ташкилоти ходимаси Ямполский сўнгги йилларда нодавлат ташкилотларга ҳомийлик қилиш сезиларли даражада камайганини айтади. Масалан¸ унинг нодавлат ташкилоти молиявий ëрдамини 50 фоизга қисқартирган. Бу эса¸ ана шу ташкилотлар томонидан қийин аҳволда яшаëтганлар учун тузилган таълим дастурларини камайишига сабабдир:

“Қашшоқ мавзеларда яшаëтганлар учун нодавлат ташкилотлар¸ уюшмаларнинг ëрдами муҳим. Аммо ҳукумат ана шундай уюшмаларга молиявий ëрдам кўрсатишни камайтирса¸ уларнинг фаолияти тўхтатилади ва у ерда яшаëтганлар олдида жуда оз танлов қолади. Улар мактабга бориши мумкин¸ динга берилиши мумкин ëки кўчада безорилик билан шуғулланиши мумкин”¸ - дейди Ямполский.
XS
SM
MD
LG