Линклар

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистондаги АҚШ ҳаво базаси тўғрисида олиб борилган музокараларнинг биринчи давраси тугаганини маълум қилди.


Бугун Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ташқи ишлар вазири Аликбек Жекшенкулов музокараларда икки давлат Мудофаа вазирлигининг юқори лавозимли вакиллари ва дипломатлар иштирок этганини билдирди:
“Хабарингиз бор, 2001 йилда Ганси ҳаво базасини очиш тўғрисида тезда қарор бердик. Бизда келишув шартларини пухта ўрганишга вақт бўлмади. Шу боис мазкур ҳаво базасидан фойдаланиш бўйича кўп имтиёзлар берилди. Ҳозирда Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев ўша шартномани қайта кўриш вазифасини зиммамизга юклади. Биз шу вазифани бажаришга киришдик”.
Қирғизистон АҚШдан Бишкек яқинида жойлашган Ганси ҳаво базасидан фойдаланганлик учун кўпроқ хақ тўланишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG