Линклар

Европа Итифоқи Озарбайжондаги парламент сайловлари Европанинг демократик сайлов талабларига жавоб бермаганини билдирди.


Ҳозирда Европа Иттифоқига раислик қилаётган Британия Иттифоқ номидан эълон қилган баёнотда якшанба куни ўтказилган парламент сайловлари Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Европа Кенгаши ва Европанинг бошқа талабларига жавоб бермагани билдирилган.
Европа Иттифоқи президентлиги баёнотида сайловда камчиликка йўл қўйилгани тўғрисидаги барча иддаолар тўлиқ текширилишига чақирилади.
Озарбайжон мухолифат эса сайлов натижаларини рад этиб, сайлов қайта ўтказилишини талаб қилмоқда.
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев телевидение орқали қилган чиқишида сайлов жараёнида камчиликларга йўл қўйилганини тан олиш баробарида танқидларни рад этди.
“Озарбайжон ҳукумати ва Озарбайжон президентининг мақсади эркин ва адолатли сайлов ўтказиш эди. Шу боис мен бирор маъмур сайловнинг умумий натижаларига шубха билан қарашига имконият бермайман”, – деди Озарбайжон раҳбари.
Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси камчиликка йўл қўйилган айрим туманлардаги сайлов натижаларини бекор қилди.
XS
SM
MD
LG