Линклар

Франция ҳукумати қарийб икки ҳафтадан бери давом этаётган тартибсизликларни тўхтатишга қаратилган чоралар кўрмоқда.


Ҳукумат аъзоларининг бугунги йиғилишида Франциянинг айрим минтақаларида фавқулодда ҳолатлар жорий этиш тўғрисидаги қонунни қўллашга рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилинди.
Франция Бош вазири Доминик де Вилпен бу ҳақда шундай деди:
“Бугун эрталаб вазирлар кенгаши 1955 йилги қонунга асосланган қарор қабул қилди. Мазкур қарор вилоят ҳокимиятларига Давлат вазири ва Ички ишлар вазирлиги назоратида комендантлик соати жорий этиш ҳуқуқини беради. Мазкур қарорда тегишли шаҳарлар рўйхати келтирилган. Матн оммавий ахборот воситаларини ҳар қандай кўринишда назорат қилишни кўзда тутмаган”.
Франция ҳукумати қабул қилган қарор полиция ходимларига тартибсизликлар рўй берган минтақаларда аввалдан огоҳлантирмасдан рейдлар ўтказиш ҳуқуқини ҳам беради.
XS
SM
MD
LG