Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:50

Туркманистонда ун танқислиги


Ғалланг бўлса қўшиқ ҳам оғиздан тушмайди деб ëзган эди собиқ Шўролар давлатининг раҳнамаоларидан бири Леонид Брежнев.

Хўш ғалланг бўлмасачи...

Сўнгги олинган хабарларга кўра Туркманистонда ун таҳчиллиги юз берган. Туркманистондаги мухбиримиз Омон Давлатов гапиради:

"Туркманистоннинг шаҳар ва қишлоқларида ун топиш кундан –кунга қийин бўлиб бормоқда. Ун нарҳининг ошганлиги¸бир қоп унинг нарҳи 300 минг манатга чиққанлиги одамлар юрагига ғулғула солаëтган бўлса¸ пулинга ун топа олмаганинг боис аҳвол янада ëмонлашмоқда. Дўконларда ун сотилиб турганини кўрмайсиз."

Туркманистонда ғалла етишмаëтгани¸новвойхоналар тўҳтаб қолгани ҳақидаги ҳабарни Туркманистоннинг собиқ Қишлоқ хўжалик вазири Алехсандр Додонов ҳам тасдиқлади.

"Туркманистонда ун махсулотлари етишмаëтгани ҳақидаги ҳабар менга ҳам етиб келди. Ҳукумат бир амаллаб¸ хўжакўрсинга бўлса ҳам Ашхобод шаҳрини нон билан таъминлаши мумкин¸ аммо қишлоқларда вазият ëмон. Бир қоп уннинг нарҳи 30 долларга кўтарилибди. Бунақаси ҳали шу пайтгача кузатилган эмас."

Айни пайтда ғалла махсулотларини ҳалққа сотишда маълум чегаралар қўйилган деб ҳабар берди Болқонлик Шомурот.

"Одам бошига 5 килодан ун сотишга рухсат бор. Аммо одамлар дўкондаги бор унни талашиб тортишиб олиб кетишмоқда. Навбатда турганларнинг кўпчилигига ун етмай қоляпти."

Хўш Туркманистонда нега ғалла таҳчиллиги юз берди. Бунинг сабаби нимада.

Туркманистоннинг собиқ Қишлоқ хўжалик вазири Александр Додонов гапиради.

"Сабаби қўшиб ëзишда. Мулозимлар фалонча ғалла етказдик деб Туркманбошини алдашди. Энди ғалла йўқ ташқаридан сотиб олайлик деб айтишга ҳеч кимни юраги бетламаяпти."

Аммо расмий Ашхобод ун таҳчилиги ҳақида гапирмаяпти балки Туркманистонда ғалла режаси бажарилгани ҳақида бонг урмоқда.

Туркманистон қаҳрамони¸ ғаллакор дехқон Мурод Бердисўпиевнинг мана бу гапига қулоқ берайлик.

"Ҳалқимизнинг дастурхонида нон кўп. Энг муҳими ноннинг нарҳи арзон. Патир¸қатлама¸ширмой нон¸нимаики ундан тайорланадиган бўлса ҳаммаси мўл- кўл. Нон танқислиги орадан кўтарилди."

Расмий Ашхобод нон танқислиги ҳақида гапирмасликни мақул кўраëтган бўлсада¸ ҳукуматнинг баъзи тадбирлари мамлакатда ун етишмаслиги билан боғлиқ вазият ҳали анча давом етишидан далолат бермоқда. Мухбиримиз Омон Давлатовга кўра туркман мулозимлари барча бўш ерларга¸ тутзорлар орасига¸ томорқаларга ғалла экишга буйруқ беришган.

Туркманистон телевидениясида эса муттасил қўшиқ янграмоқда. Оч қоринга қўшиқ на хожат деган мақол Туркманистонда эскирган кўринади.
XS
SM
MD
LG