Линклар

Мисрликлар бугун парламент сайловларининг биринчи босқичида овоз бермоқда.


Парламентдаги 164 ўрин учун бир ярим мингдан зиëд номзод курашмоқда.
Сайловларнинг биринчи қисми Кохирада ўтмоқда. Қолган қисми 20 ноябрдан 1 декабрга қадар бутун мамлакат бўйлаб ўтказилади.
Иқтидордаги “Миллий Демократик” партиясининг сайловда яхши натижаларга эришиши кутилмоқда. “Миллий Демократик” партияси айни пайтда парламентдаги ўриннинг 85 фоизини эгаллаб турибди. “Миллий Демократик” партияга мухолиф партиялар “Мусулмон биродарлар” ва “Замонавий Исломчилар” партияларидир.
Кузатувчиларга кўра¸ мухолифат парламентдаги 23 ўринга эришишга умид қилмоқда. Бу эса¸ келаси йилги президентлик сайловларида мухолифатдан ҳам номзодлар иштирок этишини таъминлайди.
XS
SM
MD
LG