Линклар

Европа Иттифоқининг юқори даражали раҳбарлари бугун Москвада Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Теҳроннинг ядровий дастурини муҳокама қилди.


Музокараларда Европа Иттифоқи номидан Британия Ташқи ишлар вазири Жэк Строу¸ Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар бўйича вакили Хавер Солана ҳамда Иттифоқнинг ташқи алоқалар бўйича комиссари Бенита Уолднер иштирок этди.
Музокаралар якунлангач¸ Жэк Строу Эрон¸ агар ядровий дастур бўйича мажбуриятларини бажармаса, унинг иши БМТ Хавфсизлик Кенгашига оширилиши мумкинлигини гапирди:

“Халқаро келишувга асосан¸ агар Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик ҳақидаги шартномага имзо чеккан мамлакат ўз мажбуриятларини бажармаса¸ у ҳолда мазкур масала БМТ Хавфсизлик Кенгашига оширилиши керак . Ишонаманки¸ Эрон ҳукумати буни яхши тушунади”¸ - деди Жэк Строу.
Европа Иттифоқига кўра¸ Москва Эрон билан яқин муносабатлари эвазига Теҳронни Ғарб билан ҳамкорлик қилишга ишонтириши мумкин.
XS
SM
MD
LG