Линклар

Францияда хукумат томонидан вафқулотда вазият жорий этилишга қарамасдан¸ ўтган тунда яна қўзғолонлар кўтарилди.


Ëшлар яна юзлаб машиналарни ëқиб юборди. Лиондаги метро бекатига ҳужум уюштирилгач¸ ер ости транспорти ҳаракати тўхтатилди.
Аммо полицияга кўра¸ ўтган тунда олдингиларига нисбатан камроқ зўравонликлар юз берган.
Париж шимолидаги Амиенс шаҳрида коммендатлик соати жорий этилган. Амиенс шаҳри полиция бошлиғи Марсел Аутие гапиради:
“Яна осойишталик ҳукм сура бошламоқда. Буни биз деярли ўтган ҳафта сеза бошладик. Тушунтиришга ҳали эрта¸ аммо фикримча¸ комендантлик соати жорий қилингани ижобий натижа берди”¸ - деди полиция бошлиғи.
Тартибсизликлар икки ҳафта олдин Париж атрофидаги қашшоқ мавзеларда бошланган эди. Исëн кўтараëтганларнинг аксарияти Францияда туғилган¸ аммо миллати араб ва африкалик ëшлардир. Улар ижтимоий аҳвол оғирлигидан ва ирқий муаммоларга дуч келишидан норозилик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG