Линклар

Озарбайжондаги минглаб мухолифат тарафдорлари якшанба кунги парламент сайловлари натижаларидан норозилик билдириб¸ Бокуда намойиш ўтказди.


Намойишнинг тинч якунлангани хабар қилинмоқда.
Намойиш “Озодлик” мухолифат партияси томонидан уюштирилди.
Радиомиз мухбири Роб Парсонс жойдан хабар берар экан¸ минглаб одам норозилик намойишида иштирок этганини айтди. Мухбиримизга кўра¸ намойишда ëшлар ташкилоти ҳам қатнашди. Зўравонликлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Милиция томонидан юқори хавфсизлик чоралари кўрилгани айтилади:
“Оломон жуда катта¸ дейишим мумкин. Бу ердаги ҳар бир одам мазкур намойиш бунгача бўлганларининг орасида энг каттаси¸ деб айтаяпди”¸ - деди Озодлик мухбири Роб Парсонс.
“Озодлик” партияси якшанба кунги сайлов натижаларини рад этиб¸ унда сохтагарчилик юз берганини таъкидламоқда.
Европа Итифоқи ҳам Озарбайжондаги парламент сайловлари Европанинг демократик сайлов талабларига жавоб бермаганини билдирди.
Дастлабки натижаларга кўра¸ иқтидордаги “Янги Озарбайжон” партияси парламентдаги 125 ўриннинг аксариятини эгаллаган.
Хукумат мухолифатнинг ҳар қандай иддаоларини рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG