Линклар

Волосевич “бўёқчи”лар ҳужумига учради


Шайбон 9 ноябрь куни “Фергана.ру” сайтининг Ўзбекистондаги мухбири Алексей Волосевич номаълум кимсалар ҳужумига учради. Улар журналистни уриб йиқитиб, уст-бошига бўёқ тўкиб ташлади.


(www.ferghana.ru сайтидан сурат)


Мухбир яшайдиган уй деворига ҳам катта-катта ҳарфлар билан турли мазмундаги, жумладан, “Волосевич ҳезалак”, “бу ерда яҳудий Волосевич яшайди”, “у ислом ҳақида ҳеч қандай тушунчага эга эмас”, “сотқин” каби сўзлар ёзиб кетилди.

А.Волосевичнинг “Озодлик” мухбири билан суҳбатда билдиришича, шу куни соат 15 ларда унга бир киши қўнғироқ қилиб, Андижондан келгани, журналистга муҳим маълумотларни бермоқчи экани айтган ва учрашув жойини белгиланган. Учрашувга йўл олганида унга қараб келаётган беш кишига кўзи тушган. Улар журналистни сабабсиз уриб йиқитиб, устига қизил-қора рангдаги бўёқ тўкиб ташлаган ва қочиб кетган. Кетар олдидан ҳужум қилганлардан бири “энди ватанни сотмайсан” деб бақирган.

А.Волосевичнинг сўзларига кўра, калтакланиб, уст-боши бўялган ҳолда уйига қайтаётганида у яшайдиган подъезддан 14-15 ёшли тўрт ўсмир югуриб чиққанини кўрган. Подъездга кириб, деворлар ва эшикка турли мазмундаги номақбул сўзлар ёзилганига гувоҳ бўлган.

А.Волосевич бу хатти-ҳаракатлар Миллий хавфсизлик хизмати томонидан уюштирилган, деб ҳисоблашини, шу сабабли бўлиб ўтган воқеа юзасидан ҳуқуқ-тартибот органларига хабар бермасликка қарор қилганини билдирди. Унинг айтишича, бундан ҳеч қандай наф йўқ.

Ҳамкасблари А.Волосевич билан содир бўлган воқеа Андижон воқеаларини ёритиб борган ва ҳақ сўзни айтишга уринаётган журналистлар ҳам бирма-бир жазоланиши ҳақида огоҳлантиришга ўхшашини таъкидлаяпти.
XS
SM
MD
LG