Линклар

Франция Ички ишлар вазири Никола Саркози мамлакатдаги зўравонликларга алоқаси бор хорижликлар бадарға қилинишини маълум қилди.


Саркози Франция парламентида қилган чиқишида тартибсизликларда гумон этиб хибсга олинганларнинг 120 нафари хориж фуқаролари эканини ва улар мамлакатда қонуний бўлишларидан қатъий назар депортация қилинишга маҳкум эканликларини билдирди. Автомашиналарга ўт қўйишлар Францияда ўтган тунда ҳам кузатилди. Аммо, полиция зўравонликлар кўлами камайганини айтмоқда. Франция Президенти Жак Ширак мамлакатда тартиб ўрнатиш долзарб масала эканини таъкидлади.
“Чора кўриш вақти келди. Тартиб ўрнатиш мен учун долзарб масаладир”, - деди Жак Ширак.
XS
SM
MD
LG