Линклар

Франция ҳарбий қўшинлари Қирғизистонни тарк этди.


Манас аэропортидаги Ганси ҳаво базаси матбуот вакилининг билдиришича, француз қўшини ўз миссиясини адо этиб бўлгач, кеча Қирғизистондан чиқарилган. Бишкекдаги Ганси ҳаво базасидан АҚШ ва бошқа давлатлар кучлари Афғонистондаги ҳарбий амалиётларни қўллаш ва у ерга гуманитар юкларни олиб ўтишда фойдаланиб келишмоқда. Аввалроқ Франциянинг олтита ҳарбий ва иккита юк ташувчи учқичи қўшни Тожикистонни тарк этган эди.
XS
SM
MD
LG