Линклар

Озарбайжоннинг бош мухолиф партияси якшанба кунги парламент сайловнинг расмий натижалари бекор қилинишини талаб этмоқда.


“Озодлик” мухолифат коалицияси етакчилари агар ҳукумат уларнинг чақириқларни инобатга олмаса, бутун мамлакат бўйлаб норозилик чиқиши уюштириларини билдиришди.
“Энг асосий масала Бокудаги митинглар. Биз бу митингларни кучайтирамиз. Озарбайжон халқининг иродаси очиқ шаклда майдонларда ифодаланажак”, - деди мухолифат етакчиси Али Каримли.
“Озодлик” блокига қўшилган учта кичик партия ҳам сайловлар бошқатдан ўтказилишини талаб этди. Сайловнинг расмий натижаларига кўра, иқтидордаги “Яни Озарбайжон” партияси ғалаба қозонган. Мухолифат эса сайловда сохтакорликаларга йўл қўйганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG