Линклар

logo-print

Бугун Бағдод марказида ҳам худкуш ўзини ўзи портлатиб юборди.


Оқибатда 30 одам ҳалок бўлди, 20 одам яраланди. Бу ҳақда ироқлик ҳарбий шуларни айтди.
”Афтидан ҳудкуш ҳужумчининг белида портлагич белбоғи бўлган. У қўлида сумкаси билан ресторанга кириб, одамлар нонушта қилаётган пайтда бомбани ҳаракатга келтирган. Биз дарҳол у ерга етиб бордик. Икки гумондорни дархол қўлга олдик”, - дейди ироқлик ҳарбий.
Айни пайтда Британия Ташқи ишлар вазири Жек Стро бугун Бағдодда Ироқ Бош вазири Иброҳим Жафаарий билан музокаралар олиб борди. Ироққа келишдан олдин Аммонда тўхтаган Британия ташқи ишлар вазири:
“Терроризм балоси ҳар бир давлатда мавжуддир. У нафақат Ироқ урушини қўллаган, балки Ироқ урушига қарши чиққан давлатларга ҳам ҳамла қилмоқда”, - деди.
XS
SM
MD
LG