Линклар

logo-print

57 киши ўлимига сабаб бўлган Аммондаги портлашларга жавобгарликни Ал-Қоида зиммасига олди.


Чоршанба кечқурун Аммондаги учта ҳашаматли меҳмонхонада бирин кетин портлашлар рўй берди. Бунинг оқибатида ҳалок бўлганлардан ташқари, юзга яқин одам жароҳат олди. Уларнинг аксари меҳмонханадаги никоҳ тўйи маросими қатнашчиларидир. Портлаш рўй берган "Радиссон" меҳмонхонасидаги тўй қатнашчиси Ҳолид бу ҳақда шуларни айтди.
"Кўплаб одам жароҳат олди. Уларнинг айримлари мени оилам, айримлари рафиқам оиласи аъзолари. Менга келсак, отам, қайнатамдан, яқин дўстларимдан жудо бўлдим", - дейди Ҳолид.
Иордания ҳукумати портлашга алоқадорликда гумон этилаётган бир қанча кишини хибсга олган.
XS
SM
MD
LG