Линклар

logo-print

Ҳукумат мадрасани тортиб олиб, коллежга айлантиряпти

  • Садриддин Ашур

Марғилон шаҳрида болаларга диний ва дунёвий билим беришга ихтисослашиши керак бўлган, халқ кучи билан бунёд этилган мадраса ҳукумат томонидан тортиб олиниб, тиббиёт коллежига айлантирилмоқда.

Бу ҳақда маълум қилган бир неча фуқаро ҳукуматнинг мазкур қароридан норози эканини билдирди.

Марғилонлик Ҳалима Юсупованинг айтишича, Бурҳониддин Марғиноний номидаги бу мадраса 1990 йилдан бери халқдан йиғилган эҳсонлар эвазига ҳашар йўли билан барпо қилинган. 9 ноябрь куни кишилар мадраса олдига йиғилиб, ҳукуматнинг уни коллежга айлантириш қароридан норозилик билдирган.

Ҳалима Юсупова сўзларига кўра, уч қаватли, 36 та синф хонаси бўлган мадрасанинг шаклини йўқотиш учун унинг қуббалари бузиб ташланган. ЎЗ вақтида эса қурилиши 15 йил давом этган мадрасада ҳашар қилаётган одамлар оммавий ахборот воситаларида ҳам таъриф этилган.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси раиси ўринбосари Шуҳрат Исмоилов аввалига бино “ҳарқалай мадраса сифатида очилса керак”лигини айтди. Кейин одамлардан “мадраса керак эмас, тиббиёт коллежи бўлсин” мазмунида хатлар борлигини билдирди. Сўзининг охирида эса “ҳозирча у ерда мадрасага эҳтиёж йўқлиги”ни таъкидлади.

Фарғона вилояти ҳокимлигида ишловчи Рустам Султоновнинг айтишича, мадрасани коллежга айлантириш юзасидан ҳокимликнинг қарори бор. Бундан ташқари, бу коллеж Миллий дастурга ҳам киритилган.
XS
SM
MD
LG