Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:40

Абонентлар кўпайяпти, нарх тушишидан дарак йўқ


Саида Ўзбекистонда мобил алоқа компаниялари абонентлари сони бир миллионга етди. Уларнинг асосий қисми “Ўздунробита” ва “Юнител” компаниялари мижозлари ҳисобланади.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда “Коском”, “Бузтел”, “Перфектум мобайл” компаниялари ҳам фаолият кўрсатади.

Мижозларнинг кўпчилиги қамров ҳудуди катта бўлгани сабабли “Ўздунробита” ва “Юнител” хизматидан фойдаланиши билдирди. Уларнинг айтишича, кейинги пайтларда “Ўздунробита”да абонентлар учун бир неча имтиёзлар жорий этилган. Хусусан, имтиёзли бўлган “севимли” 3 рақам сони бештага етган. “Экспресс” тўлов карточкалари ҳам абонентларга қулайлик яратган.

Аммо баъзи мижозлар карточка орқали тўлаганда “Ўздунробита”да фирибгарликлар ҳам бўлиб туришини таъкидлади.

“Яқинда уч кун Ўзбекистонда бўлмадим. Яъни телефондан фойдаланмаганман. Аммо бу кунларда менинг ҳисобимдан 2,5 минг сўм ушлаб қолинибди. “Ўздунробита”га мурожаат қилсам, бир қанча ҳужжатларни расмийлаштиришни сўрашди. Менда эса бунга ортиқча вақт йўқ”, - дейди мижозлардан бири.

Баъзи абонентлар Ўзбекистон мобиль алоқа бозорида нархлар адолатли эмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, хорижда кириш қўнғироғи бепул ҳисобланади. Аммо Ўзбекистонда фақат бир компания доирасида кириш текин. Бошқа мобиль алоқа компанияларидан кириш қўнғироғи эса пуллик. Яъни икки томон ҳам ҳақ тўлайди.

Суҳбатдошларнинг билдиришича, абонентлар сони ортиб бораётганига қарамай, мобиль алоқа компаниялари нархни туширишга кўп ҳам интилмаётгани бу компаниялар ўртасида нархни ушлаб туриш борасида келишув бўлиши мумкин, деган хулоса пайдо қилади. Шунинг учун бу масала билан монополияга қарши курашувчи идора шуғулланса, ёмон бўлмайди.
XS
SM
MD
LG