Линклар

Пойтахт Кобул яқинидаги Багром аэропортидан Бирлашган Араб Амирликлари томон ҳавога кўтарилган юк ташувчи самолёт ерга қулади.


Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Юсуф Станизай самолёт бортидаги сакккиз одамнинг ҳаммаси нобуд бўлганини тасдиқлади. Унга кўра, ўлганларнинг беш нафари Россия, икки нафари Украина ва бири Покистон фуқароси бўлган. Дастлабки текширув натижасига кўра, халокатга ёмон об-ҳаво сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG