Линклар

АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс бугун тўсатдан Ироққа борди.


Райс хоним Мосул ва Бағдодда Ироқ расмийлари ва АҚШ ҳарбийлари билан учрашди. Давлат Котиби Ироқ халқи учун ўтиш даврида қанча муддат керак бўлса, АҚШ кучлари Ироқда шунча муддат қолишини айтди:
“Биз Ироқ халқига ёрдам беришни мақсад қилганмиз. Чунки ироқликлар ажойиб, мард, жасур халқ. Буюк маданият ва тарихга эга бўлган Ироқ халқи ўз мақсадига эришади”, – деди Кондолиза Райс.
Жума куни эрталаб АҚШ Давлат Котиби Ироқнинг Мосул шаҳрига борди ва ироқликларни яқинлашиб келаётган сайловда қатнашишга чақирди.
XS
SM
MD
LG