Линклар

logo-print

Чехия пойтахти Прага шаҳрида собиқ давлат рахбарларидан иборат "Мадрид клуби"нинг йиллик учрашуви бўлди.


Унда қатнашган АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон Болтиқбўйи давлатлари, шунингдек Марказий ва Шарқий Европанинг бошқа ўлкаларида коммунистик режимдан демократияга ўтиш жараёни улкан тарихий воқеа бўлганини таъкидлади.
Анжуманда, шунингдек таниқли америкалик миллиардер, Очиқ жамият институти асосчиси Жорж Сорос ҳам қатнамшмоқда. "Озодлик" мухбири билан суҳбатда жаноб Сорос Украинадаги ўзгаришлар ҳақида гапирар экан, Киевдаги "норинж инқилоби" бутун минтақа бўйлаб демократияга умид нурларини сочганини, аммо шунга қарамай Украинада ўтиш жараёни ҳали анча вақтга чўзилиши мумкинлигини қайд этди.
"Инқилоб демократияни яратмайди. Инқилоб демократик ўзгаришлар учун йўл очади холос. Украинанинг суд тизими ҳали ҳам заиф ва қонун устиворлиги бу давлатда ҳали ҳам таъминланмаган. Аммо бу бир кунда амалга ошмайди", - деди америкалик филантроп.
XS
SM
MD
LG