Линклар

Аммондаги портлашларни ҳақиқатан Абу Мусаб ал Зарқавий бошлиқ Ироқдаги Ал-Қоида гуруҳи уюштирган.


Бу ҳақда Иордания бош вазири ўринбосари Марван Муашер тергов хулосаларига таянган холда бугун маълум қилди.
"Ал Қоида, хусусан бу тармоқнинг Абу Мусаб Ал Зарқавий бошлиқ гуруҳи портлашларни содир этганини тасдиқлай оламиз", - деди Марван Муашер.
Иордания бош вазири ўринбосарининг айтишича, Аммондаги портлашларни амалга оширган уч худкушнинг бари чет эл фуқаролари бўлган. Аммо улар айнан қайси давлат фуқаролари бўлишгани ҳақда Марван Муашер маълумот бермади.
"Амалиётни иорданиялик бўлмаган уч эркак содир этганини ҳам тасдиқлай оламиз. Аммо, у ерда тўртинчи аёл худкуш бўлгани тасдиғини топмади. Ҳамма жасад қолдиқларини текшириб кўрдик. Лекин, биздаги маълумотлар Ал-Қаида вебсайтида айтилгани каби у ерда тўртинчи аёл худкуш бўлганини тасдиқламаяпти", - деди Марван Муашер.
Чоршанба куни Аммондаги учта хашаматли меҳмонхонада содир этилган портлашдан 57 одам қурбон бўлган эди. Айни пайтда портлашларга алоқадорлиги гумон этилаётган 12 шахс хибсга олинган.
XS
SM
MD
LG