Линклар

logo-print

Францияда ҳамон ғалаëнлар давом этмоқда.


Полицияга кўра¸ мамлакат бўйлаб тунда юз берган тартибсизликларда 374та машина ëқиб юборилган .
Полиция вакили бир кун олдинги тартибсизликларда 500дан ортиқ машина ëқиб юборилганини маълум қилди.
Ҳозирда Париж кўчаларини уч мингга яқин полициячи қўриқламоқда. Шундай бўлса-да тартибсизликлар камаймаяпти. Ўтган тунда АËҚШларидан бирига ўт қўйилган.
Мамлакат Ички ишлар вазири Николя Саркози мазкур безориликларга алоқаси бор муҳожирлар мамлакатдан депортация қилинишини айтди.
“Агар Францияда яшамоқчи бўлсангиз¸ унда қонунга риоя қилишингиз керак. 15 кундан буëн безорилик давом этмоқда. Қонунга асосан муҳожирни ҳайдаб юборишга ҳақлимиз. Мен Ички ишлар вазириман ва мен бу қонунни ишга соламан”¸ - деди Саркози.
Безориларнинг аксарияти Франциянинг қашшоқ мавзе яшовчиларидир.
XS
SM
MD
LG