Линклар

Афғонистон президенти Хамид Карзай “Исломнинг плюрал ҳаëтдаги ўрни”¸ деб номланган конференцияда иштирок этиш учун Австрияга боришни режалаган.


Карзай идорасидан тарқатилган маълумотга кўра¸ душанба куни Венада бошланадиган 3 кунлик анжуманда Хамид Карзай лекция ўқийди.
Анжумандан мақсад исломий мамлакат ва бошқа цивилизация ўртасидаги тушунчани мустаҳкамлашдир.
Анжуманда исломий мамлакатлар раҳбарлари¸ исломий ташкилотлар аъзолари ва бир қанча иқтидорли талабалар қатнашади.
Шунингдек¸ Карзай Австрия расмийлари билан учрашиб икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни муҳокама этади.
Хамид Карзайнинг Франциянинг Страсбург шаҳрига бориши ҳам кутилмоқда.
Афғонистон раҳбарининг Старсбургда Европа парламенти ва Европа Иттифоқи аъзолари билан учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG