Линклар

logo-print

Ироқ президенти Жалол Талобоний Ироқдаги Британия ҳарбийлари 2006 йил охирида мамлакатни тарк этиши мумкинлигини маълум қилди.


Бироқ¸ Талабоний Лондонда қилган чиқишида хорижий ҳарбийларнинг ҳаммасини бирдан чақириб олиниши¸ мамлакат учун офатга айланишини айтди.
Бағдодга борган Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Игор Иванов аксил террор уруши ҳамда Ироқни қайта тиклаш дастурида Москва Ироққа яқиндан ëрдам беришини маълум қилди.
Ироқдаги сунний араблар партияси АҚШ ҳарбийлари ва Ироқ хавфсизлик кучларини мамлакат бўйлаб кенг кўламли ҳарбий амалиëтлар ўтказишни бас қилишга чақирди.
“Ислом Партияси”га кўра¸ бу каби амалиëтлар маҳаллий яшовчилар ҳаëтини дўзахга айлантрмоқда.
Бундан аввал Ироқ ҳукуматининг икки вакили АҚШ ҳарбийлари келаси йилдан бошлаб Ироқни секин-аста тарк этишини таклиф қилган эди.
XS
SM
MD
LG