Линклар

Хитойдан келган хабарларга қараганда¸ мамлакатнинг шимоли-шарқий вилояти Жилинда жойлашган кимëвий заводда портлаш юз бериши натижасида ўнлаб одам касалхонага ëтқизилган.


Ҳалок бўлганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ¸ аммо Синхуа ахборот агентлигига кўра¸ портлашлар 10 мингга яқин одамни эвакуация қилинишига сабаб бўлган.
Заводдан 200 метр нарида жойлашган бино ойналари синиб кетгани айтилади.
Бир миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган ҳудуднинг қора тутун ичида қолгани хабар қилинади.
Ëнғинни тўхтатиш учун 300га яқин ўт ўчирувчи жалб этилган.
Ëнғин сабаблари ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG