Линклар

logo-print

Россия Ўзбекистондаги ҳарбий объектлардан фойдаланади


Басира 14 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Россияга расмий ташрифи бошланди. Ташрифнинг биринчи куни у Кремлда россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокаралар ўтказди.

Томонлар икки давлат ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади.

“Мазкур ҳужжат 2004 йил 16 июнда имзоланган стратегик шериклик тўғрисидаги шартномасининг мантиқий давоми бўлади”, - дея хабар тарқатди “Интерфакс” ахборот агентлиги.

В.Путин иттифоқчилик шартномаси икки томонлама муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан ривожлантиришда “жиддий янги қадам” бўлишини таъкидлади.

И.Каримов эса Россия билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ўзаро ҳамкорликнинг “мисли кўрилмаган босқичига чиқиш” эканини эътироф этди.

Маълум бўлишича, учрашувда Россия ва Ўзбекистон бир-бирининг ҳудудидаги ҳарбий объектлардан фойдаланишга келишиб олган. Шунингдек, Қуролли кучларни ислоҳ қилиш ва замонавийлаштириш тўғрисида ҳам бир тўхтамга келинган.
XS
SM
MD
LG