Линклар

Иордания телевидениеси орқали ироқлик аëлнинг ўтган ҳафта Аммонда юз берган портлашларга алоқаси борлигини тан олаëтгани ҳақида тасвирлар кўрсатилди


Сожида Ришавининг айтишича¸ у ва унинг турмуш ўртоғи Аммондаги учта хашаматли меҳмонхоналардан бирига террор ҳаракатини амалга ошириш учун борган. Сожиданинг эри ўзига боғланган портловчи мосламани кучга киритиши натижасида ҳалок бўлган. Бироқ Сожидага боғланган портловчи мослама ишламаган. Озодлик мухбири Рон Синивотс тайëрлаган лавҳа мазмуни билан Самандар таништиради.

Аммондаги меҳмонхоналардан бирини портлатишга уринган¸ аммо Иордания полицияси томонидан қўлга олинган ҳудкуш аëл ва унинг террор ҳаракатига қандай тайëргарлик кўргани Иордания телевидениеси орқали ҳавола этилди.

Иордания телевидениесига берган интервюсида Ал Ришавий унинг эри Али Хусейн Шимерий Аммондаги учта меҳмонхонада портлашни амалга оширган уч нафар ҳудкушдан бири эканлигини таъкидлади. Ришавий террор ҳаракатини амалга ошириш мақсадида турмуш ўртоғи билан Ироқнинг Рамади шаҳридан Аммонга келганини айтди:

“5 ноябр куни турмуш ўртоғим билан Али Хусайн ва Сожида Абдул Қодир номига ëзилган қалбаки Ироқ паспорт ëрдамида Аммонга боришни келишиб олдик. Бизни олиб кетиш учун оқ машина келди. Машинада ҳайдовчи ва яна бошқа киши бор эди. Биз Иорданияга кирдик. Эрим бизни у ердан олиб келди ва ҳамма нарсани у ташкиллаштирди”¸ - деди ҳудкуш аëл.

Ал Ришавийнинг қай аҳволда қилмишларини тан олгани аниқ эмас.

Сожида Ришавий Ал Қойданинг Ироқдаги бўлими етакчиси Абу Мусаб аз Зарқавийнинг яқин одами бўлмиш¸ АҚШ ҳарбийлари томонидан Фалужжада ўлдирилган Самир Ришавийнинг синглисидир. Сожида турмуш ўртоғининг ўзига боғланган мосламани кучга киритиб ¸ уни портлатгани гувоҳи бўлганини¸ аммо ундаги мослама кучга кирмай қолгани ва унинг натижасида омон қолганини айтади:

“Иорданияда бир квартирани ижарага олдик. Бизда иккита шаҳидлар камари бор эди. Бирисини хўжайиним менга кийдирди¸ иккинчисини эса ўзи тақди. Сўнг¸ у менга камарни қандай қилиб ишга солишни¸ қандай қилиб тўғри фойдаланишни ва қайси симларни бир-бири билан боғлашни ўргатди. Шундан кейин бир машинани ижрага олиб¸ 9 ноябр куни Аммондаги Radisson мехмонхонасига бордик. Биз меҳмонхона ичига кирдик. Эрим унинг бир бурчагига йўл олди¸ мен эса¸ бошқа бурчагига. Меҳмонхонада тўй бўлаëтган эди. У ерда аëллар ва болалар бор эди. Эрим портлашни амалга оширди. Мен ҳам мендаги портловчи мосламани ишга солмоқчи эдим¸ аммо у ишламади. Сўнгра мен чиқиб кетдим. Одамлар меҳмонхонадан чиқишни бошлади ва мен ҳам улар билан меҳмонхонани тарк этдим”¸ - деди Сожида Ришавий.

Мазкур портлашлар учун масъулиятни Ал Қойда ўз зиммасига олди. Интернет орқали қилган баëнотида гуруҳ Иорданиядаги портлашлар эр-хотин ва икки нафар эркак иштирокида амалга оширилганини маълум қилган эди.

Аммо журналистларга берган интервюсида Иордания қироли Абдуллоҳ Ал Қойда тўртинчи ҳудкуш Сожида Ришавийнинг ўлими борасида хатога йўл қўйганини айтди:

“Менга разведка хизмати мазкур портлашларга алоқадор¸ 4чи ҳудкуш бомбачига айланиши мумкин бўлган аëл қўлга олинганини маълум қилишди. Аз Зарқавий томонидан ўзини портлатиш учун Ироқдан юборилган аëл уни амалга оширмади. Ундаги камар ишламаган ва у Radisson меҳмонхонасини тарк этган. У эри билан бирга эди¸ ва Худога шукурлар бўлсинки¸ портловчи мосламани ишга сололмаган. Ҳозирда у ҳибсда сақланмоқда”¸ - деди Иордания қироли Абдуллоҳ.

Абдуллоҳ келажакда амалга оширилиши мумкин бўлган террор ҳаракатини олдини олиш учун халқаро ҳамкорликни кучайтириш лозимлигини гапиради:

“Иорданияда юз берган фожеалар дунëнинг турли бурчакларида рўй берган. Осиëдан Россия бўйлаб¸ мусулмон мамлакатларидан тортиб араб давлатларигача¸ Европадан Америкагача қайд этилди. Бу бизни янада яқинроқ қиладиган феномендир¸ сабаби бу каби экстремистик ҳаракатларни олдини олиш учун биз бирлашишимиз керак”¸ - деди Абдуллоҳ.

Ўтган ҳафта юз берган портлашларга ҳамдардлик билдириб¸ иорданияликлар намойиш ўтказди. Минглаб одамлар портлашларни қоралади.

Якшанба куни ўтган тинч норозилик намойишига қора кийим кийиб олган аëл етакчилик қилди. Жумана Твал ана шундайлардан бири эди:

“Ушбу намойишдан мақсад¸ иорданияликлар учун биз террорга қарши эканлигимизни бутун дунëга кўрсатиш учун имкониятдир. Шунингдек¸ ушбу намойишдан мақсад биз мотамда яшаëтганимиз ва Аммон учун қайғураëтганимизни кўрсатишдир”¸ - деди намойиш иштирокчиси.
XS
SM
MD
LG