Линклар

Россияга оид яна бир хабарга кўра, Президент Владимир Путин ҳукумат ва Кремл маъмуриятида қатор ўзгаришлар ҳақида эълон қилган.


Президент мудофаа вазири Сергей Ивановни, ўз лавозимини сақлаб қолган ҳолда бош вазир ўринбосари этиб тайинлаган.
Путин шунингдек, ўз маъмурияти раҳбари Дмитрий Медведевни ҳам ҳукумат раиси биринчи ўринбосари этиб тайинлади. Президент маъмуриятининг янги раҳбари этиб, Тюмен вилоятининг собиқ ҳокими Сергей Собянини тайинланди.
Бугунги ўзгаришлар бир қисми ўлароқ, президентнинг жойлардаги вакиллари ҳам ўзгартирилди.
Путиннинг Волга ва Узоқ Шарқ федерал ҳудудларидаги вакиллари Сергей Кириенко ва Константин Пуликовский ўз лавозимларидан олинди. Уларнинг ўрнига Бошқартистон собиқ бош прокурори Александр Коновалов ва Қозоннинг собиқ ҳокими Камил Исхаков қўйилди.
XS
SM
MD
LG