Линклар

logo-print

Бугун Россия конституциявий суди сайлов олди кампанияларда барча номзодларга қарши овоз беришга чақиришни ман этиш ноконституциявий чора экани ҳақида қарор чиқарди.


Россиялик баъзи сайловчилар сиёсий тизмига норозилигини изҳор этиш мақсадида барча номзодларга қарши овоз беради.
Конституциявий суд раиси Владимир Ярославцев, бугунги қарорни эълон қилиб, жемладан бундай деди:
“Биз бу конституцияга тўғри келмаслиги ҳақида қарор чиқардик, чунки сайлов олди кампанияси давомида сўз эркинлигининг бузилишига олиб келади”, - деди суд раиси.
Мазкур масала бўйича судга Россия инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмани Владимир Лукин мурожаат қилган эди.
Лукин 2003 йилдаги парламент сайловларида сайловчиларни барча номзодларга қарши овоз беришга чақирувчи варақаларни тарқатган ва бунинг учун жавобгарликка тортилган бир одам номидан судга ариза берган. Маълум бўлишича, бу киши барча варақаларни ўз ҳисобидан чоп этган.
XS
SM
MD
LG