Линклар

Қозоғистон муҳолифати коалицияси таниқли мухолиф сиёсатчининг ўлдирилиши юзасидан текширувда ҳорижий экспертлар қатнашишига руҳсат берилишини талаб қилмоқда.


“Адолатли Қозоғистон учун” коалицияси бугун эълон қилган баёнотда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Замонбек Нуркадиловнинг ўлдирилиши юзасидан батафсил ва шаффоф тергов ўтказишга чақирилади. Нуркадилованинг жасади шанба куни кечқурун унинг уйдан топилган эди.
Нуркадиловлар оиласи адвокатининг Озодлик радиосига айтишича, марҳумга қарата уч марта ўқ узилган.
“Қурбоннинг чап кўкрак қисмида иккита ўқ яраси бор эди. Ўқлар жасддан ўтиб курсида тиқилиб қолган. Учинчи, назорат ўқи унинг бошига отилган. Марҳумнинг бошини тешиб ўтган бу ўқ ҳам воқеа жойдан топилган. Бундан ташқари воқеа жойидан тешилган ёстиқ топилган. Охирги ўқ шу ёстиқ орқали отилган.”
Олмаота милицияси бошлиғи Мўлдиёр Ўразалиевнинг маъхлум қилишича, воқеа жойида кураш излари йўқ. Милиция бошлиғи, Нуркадиловнинг ҳукуматга мухолифатда бўлгани учун ўлдирилгани эҳтимолларини инкор этди.
Бир пайтлар Президент Нурсултон Назарбоевнинг сафдоши ва Олмаотанинг собиқ ҳокими Нуркадилов бундан икки йил олдин мухолифатга қўшилган ва ҳукуматни коррупцияда айблаб келган.
XS
SM
MD
LG