Линклар

Расмий Лондон раҳбари Тони Блэйр келаси йили Ироқдаги Британия қўшинларининг бир қисми олиб чиқилиши мумкинлигини маълум қилди.


Бунинг учун Ироқ кучлари хавфсизликни таъминлашни ўз зиммасига олиши керак, деди Блэйр.
Блэйр шунингдек, Ироқдаги вазиятнинг барқарорлашишига умид билдирди.
“Албатта Ироқдаги муаммолар яхши маълум. Сиёсий жараён ривожланяпти ва бу ривожланиш бизга маълум маънода умид бағишлаяпти.”
Бош вазир бу сўзларни Лондонда Ироқ Вице-президенти Абул Абдул Маҳдий билан бирга ўтказган матбуот анжуманида айтди.
Ироқ Президенти Жалол Талабоний якшанба куни, Ироқ кучлари бир йил ичида Британия кучларининг ўрнини боса олишини маълум қилди.
Ироқда 8 мингга яқин Британия кучлари хизмат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG