Линклар

Бугун Кобулда жойлашган НАТО етакчилигидаги кучларга нисбатан иккита хужум уюштирилди.


НАТО кучлари вакилининг маълум қилишича, биринчи бомбардимон пайтида талофотлар бўлган. Бироқ НАТО Афғонистон ички ишлар вазирининг бир немис аскари ҳалок бўлгани ҳақидаги баёнотини тасдиқлмади.
Ассошиэйтед пресс агентлигининг вазирга асосланиб хабар қилишича, биринчи портлаш Кобул шарқидаги НАТО ва АҚШ ҳарбий автомашиналари тез-тез ўтиб турувчи йўлда содир бўлган.
Иккинчи портлашдаги талофотлар ҳақида хабарлар йўқ.
Афғонистон пойтахти ва унинг атрофларида хавфсизликни таъминлаш учун 12 минг НАТО кучлари жалб этилган.
XS
SM
MD
LG