Линклар

logo-print

Бугун Иордания телевидениесида чиқиш қилган ироқлик аёл, ўтган ҳафта Аммандаги меҳмонҳоналарда содир этилган портлашларда иштирок этишни режалаштирган, бироқ режаси амалга ошмаганини маълум қилди.


Аёл ўзини Ироқнинг Анбар вилоятидан Сожида ал-Ришавий деб таништириди.
“Исмим Сожида ал-Ришавий. Мен Ироқ фуқаросиман, 1970 йилда туғилганман. Рамадийда яшайман”, - деди аёл.
Унинг айтишича, иорданияга эри ва яна икки киши билан келган. Аёлнинг эри ўтган чоршанба куни Амманнинг Радисон меҳмонхонасида бўлаётган тўйда ўзини портлатган. Аёлнинг таъкидлашича, у портлатиши керак бўлган мослама ишламаган, шундан сўнг у меҳмонхонадан қочиб кетган.
Иордания расмийлари Сожида ал-Ришавий қўлга олинганини ҳақида кеча маълум қилди.
XS
SM
MD
LG